Погба фаолиятини Америкада давом эттириши мумкин
Спорт
−
14 Октябрь
1207Американинг “Лос-Анжелес” клуби “Ювентус” ярим ҳимоячиси Поль Погбага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
31 ёшли франциялик футболчи “Ювентус” билан шартномани бекор қилиш борасида келишиб олиши ва эркин агентга айланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ўтган йилнинг август ойида Погба допинг-тестдан ижобий ўтган эди. 29 февраль куни антидопинг маҳкамаси ярим ҳимоячини 4 йилга дисквалификация қилиш қарорини тасдиқлади. Суд Погбанинг дисквалификацияси ҳақида эълон қилганидан сўнг, спортчи апелляция шикояти берди. Апелляция кўриб чиқилгач, Спорт арбитраж суди (CAS) дисквалификация муддатини 18 ойгача қисқартиришга қарор қилди.
Маълумот учун, Погба Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган. Футболчи Европа чемпионатининг кумуш медали соҳибига ҳам айланган.