Почеттино Винисиусни “Манчестер Юнайтед”га олиб келмоқчи – ОАВ
Sport
−
20:38 162 2 minutes
“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниорни жамоага жалб этишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.
Манбага кўра, аргентиналик мураббий 26 ёшли бразилиялик футболчини янгиланаётган жамоанинг етакчиларидан бирига айлантириш ва унинг атрофида рақобатбардош ҳужум чизиғини шакллантиришни режалаштирмоқда.
“Манчестер Юнайтед” Винисиуснинг “Реал Мадрид”даги ҳолатини диққат билан кузатиб бормоқда. Жорий мавсумда футболчи асосий таркибда мунтазам майдонга тушмаётгани Англия клубининг эҳтимолий трансферга бўлган қизиқишини оширган.
Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳам бразилиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда. Агар Мадрид клуби ҳужумчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга рози бўлса, “Манчестер Юнайтед” уни сотиб олиш учун амалий ҳаракатларни бошлаши мумкин. Бироқ ҳозирча клублар ўртасида расмий музокаралар бошлангани ҳақида маълумот йўқ.
Винисиуснинг узоқ муддатли шартномаси эҳтимолий трансферга жиддий тўсиқ бўлиб турибди. Жорий йилнинг август ойида “Реал Мадрид” футболчи билан шартномани 2032 йил 30 июнига қадар узайтирган. Шу сабабли унинг трансфери амалга ошиши учун Мадрид клуби билан келишувга эришиш талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 ноябрь куни Почеттино “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи этиб тайинланган ва жорий йилнинг 18 ноябрдан расман иш бошлаши кутилмоқда.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November