Пхеньян Сеулга қарши урушда қатнашиш учун 1,4 млн фуқаро ариза берганини эълон қилди

Олам

image

Шимолий Кореяда шу ҳафта давомида тахминан 1,4 млн фуқаро армияга қабул қилиш ёки қайтаришни сўраб ариза ёзган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. 

Қайд этилишича, бир ҳафта ичида 1,4 миллион ёшлар ҳарбий хизматга қўшилиш ёки қайтиш учун ариза топширган ва улар Жанубий Кореяга қарши “муқаддас уруш”да қатнашмоқчилигини билдирган.

"Ёшлар, жумладан, армия сафига қўшилиш тўғрисида петицияга имзо чеккан талабалар лигаси расмийлари инқилоб қуроллари билан душманни йўқ қилиш учун муқаддас урушда қатнашишга бел боғлаган”, деб ёзди КХДР оммавий ахборот воситалари.

Халқаро стратегик тадқиқотлар институти маълумотларига кўра, Шимолий Кореяда 1,28 миллион фаол аскарлар ва 600 мингга яқин заҳирадаги аскарлар, кўплаб қуролсиз бўлинмалар орасида 5,7 миллион ишчи деҳқон қизил гвардия заҳираси бор.

"Агар уруш бошланса, Корея Республикаси харитадан ўчиб кетади. У урушни хоҳлаётгани учун биз унинг мавжудлигига чек қўйишга тайёрмиз", дейилади хабарда.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги юқоридаги баёнотларга изоҳ бермади, бироқ Шимолий Корея жанубий кореяликларнинг хавфсизлигига зарар етказса, ўша кун “режимининг охири” бўлишидан огоҳлантирди.

Шимолий Корея илгари кескинлик кучайган бир пайтда ҳарбий хизматга киришга интилаётган ёшлар ҳақида ҳам худди шундай даъволарни илгари сурган, аммо изоляция қилинган мамлакатнинг бундай баёнотларини тасдиқлаш қийин.

Ўтган йили давлат оммавий ахборот воситалари ўз фуқароларининг 800 000 нафари урушга бориши ҳақида хабар бериб, Қўшма Штатларга қарши жанг қилиш учун Шимол армиясига қўшилиш учун кўнгилли бўлгани айтилганди. Шунингдек, 2017 йилда 3,5 миллионга яқин ишчи, партия аъзолари ва аскарлар ўз ихтиёри билан хизмат қилгани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР Жанубий Корея билан чегарадаги қўшинларини жанговар ҳолатга келтирмоқчилиги ҳақида маълумот берганди. Бироз вақт ўтиб Шимолий Корея Жанубни пойтахт Пхеньян устидан дронлар учиришда айблаб, икки давлат орасидаги чегарани портлатишга тайёрланаётганлигини эълон қилганди. Кейинчалик Шимолий Корея Жанубий Кореяга олиб борувчи ғарбий ва шарқий чегарадаги иккита автомагистраль участкаларини портлатиб юборди. Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР томонидан иккита мамлакатлараро йўл участкаларининг портлатилишига ўқ узиб жавоб берди.  


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

уруш Сеул Пхеньян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг