Пискомда чўкиб кетган одамнинг жасади 16 кундан сўнг топилди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 26 август куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Писком дарёсида бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, чўкиб кетган, Қибрай туманида яшовчи 30 ёшли фуқаронинг жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ўша куни бир гуруҳ фуқаролар Писком дарёсига СУП-доскада сайр қилиш мақсадида келган. Сайр вақтида улардан бири бошқарувни йўқотиб, қояли қирғоққа урилган ва сувга тушиб кетган. Фуқаро қутқарув нимчаси киймаганлиги сабабли кучли сув оқими уни сув остига олиб кетган.

Шу заҳотиёқ чўкиб кетган фуқарони қидириш учун ФВВнинг ғаввослари жалб этилиб, шу вақтга қадар қутқарувчилар томонидан фаол қидирув ишлари олиб борилган.

Бугун, 10 сентябрь куни соат 09:50 да фуқаронинг жасади ғаввослар томонидан топилган.

“Шу муносабат билан юртдошларимизни сув ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирамиз. Фақат бунинг учун махсус ажратилган жойларда чўмилиш, кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш вақтида эса албатта қутқарув нимчаларини кийиш лозим”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборида ота ва унинг 2 ўғли чўкиб кетган эди. Кеча, 9 сентябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ғаввослари Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган 3 нафар фуқародан бирининг (кичик ўғил) жасадини топган эди. Шунингдек, бугун, 10 сентябрь куни соат 12:07 да 3 нафар фуқаролардан иккинчисининг (катта ўғил) жасадини ҳам топилганди. Бундан ташқари, бугун уларнинг учинчиси, яъни отасининг ҳам жасади топилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг