Песковнинг ўғли Украинадаги урушда қатнашгани маълум бўлди
Олам
−
24 Апрель 2023
8813Россия Президенти мабуот котиби Дмитрий Песковнинг ўғли Украинадаги урушда қатнашган. Бу ҳақда Песковнинг ўзи маълум қилди.
Қайд этилишича, матбуот котибининг ўғли “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси таркибида Украинадаги урушда 6 ой хизмат қилган. Бу ҳақда у шундай дейди:
“У ўз вақтида қуролли кучларда хизмат қилган. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам у “махсус операция”да иштирок этди. Бошқа ҳеч нарса айтишни истамайман. Бунинг менинг ишимга ҳеч қандай алоқаси йўқ”.
Дмитрий Песковнинг ўғли урушда қатнашгани ҳақида шу йилнинг 21 апрель куни “Вагнер” компанияси раҳбари Евгений Пригожин маълум қилган. У Дмитрий Песковнинг ўғли Николай Песков сохта исм ва ҳужжатлар билан Луганскда, “махсус операция”да оддий ўқчи бўлиб хизмат қилганини таъкидлаган.
Шундан сўнг Николай Песковнинг ўзи ҳам “Комсомольская правда” газетасига интервью берган.
“Мен буни ўз бурчим деб билдим... Бир четда ўтириб, дўстларим ва бошқаларнинг у ерга боришини кузата олмадим. У ерга борганимда фамилиямни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Менинг кимлигимни ҳеч ким билмасди”, дейди у.
Ўзининг айтишича, у Украинада қарийб олти ой хизмат қилган ва “Жасорати учун” медалини ҳам олган.
LiveБарчаси