Песков Украинадаги уруш қанча давом этишини айтди

Олам

image

Ҳозирда Украина билан музокаралар олиб бориш истиқболлари йўқ. Бу ҳақда бугун, 12 сентябрь куни бўлиб ўтган брифингда Россия Федерацияси Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилган. 

“Биз ҳозирча ҳеч қандай музокаралар истиқболини кўрмаяпмиз ва бундай музокаралар учун ҳеч қандай шартлар йўқлигини айтишда давом этамиз”, дейди Песков. 

Кремль Матбуот котибининг сўзларига кўра, Украинадаги “махсус ҳарбий операция” дастлаб белгиланган барча мақсадларга эришилгунга қадар давом этади. 

Песковдан Киевнинг Россиянинг Украинанинг муҳим инфратузилмасига берган зарбалари ҳақидаги баёнотига изоҳ бериш сўралган. 

Шунингдек, Киевдан Украина қўшинларининг қарши ҳужуми ҳақидаги хабарлари муносабати билан Россия Федерациясида сафарбарлик режалаштирилмоқдами, деган савол ҳам кўтарилган. Бу икки мавзу бўйича Песков шундай дейди:

“Бу иккала масала ҳам менинг ваколатимга кирмайди, Мудофаа вазирлиги ваколатига киради. Нишонларга ракета зарбалари фактлари, шунингдек, ракета зарбалари натижалари ҳақидаги барча маълумотларни РФ Мудофаа вазирлигидаги ҳамкасбим тақдим этади. Вазиятнинг ҳозирги ҳолатига баҳони Мудофаа вазирлиги ёки Олий Бош қўмондоннинг ўзи беради”. 

Песковнинг таъкидлашича, Путин Мудофаа вазири ва бошқа ҳарбий раҳбарлар билан кечаю-кундуз алоқада бўлиб туради, у Украинадаги “махсус ҳарбий операция” вақтида россиялик ҳарбийларнинг ҳар қандай ҳаракатларидан хабардор бўлади. 

“Албатта, махсус ҳарбий операция давомида содир бўлаётган ҳамма нарса, ҳарбийларнинг қилган ҳар қандай ҳаракатлари Олий қўмондонга маълум қилинади”, дейди у журналистларга давлат раҳбари “Украинадаги кучлар ва воситаларнинг қайта тўпланиши” ҳақидаги саволга жавоб берар экан.  

Шу билан бирга, Путиннинг Матбуот котиби Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг Москва Украина билан музокараларда фақат Киевнинг бутунлай таслим бўлишини муҳокама қилишга тайёрлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ бермаган. 

“Тўғрисини айтсам, изоҳ бермаган бўлардим. Табиийки, Россия махсус ҳарбий операция олдидаги барча мақсадларни амалга оширишига қўшиламан”, деган Дмитрий Песков брифингда. 

Аввалроқ Медведев Telegram’да шундай ёзган эди:  

“Ҳозирги “ультиматумлар” келажакдаги талаблар олдидан болалар чигалёздиси. Ва у буни билади: Россия шартларига кўра Киев режимининг тўлиқ таслим бўлиши”.


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Песков Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

587

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг