Песков Путин НАТО бобида 15 йил олдин тўғри башорат қилганини эслатди
Олам
−
12 Февраль 2022
16719Россия Президенти Владимир Путин 15 йил аввал Мюнхен хавфсизлик конференциясида НАТОни Россия чегараларига яқинлашиши масаласини кўтарган ва ҳозиргача унга жавоб берилмаган. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков маълум қилди.
“Путин нима учун НАТО ўзининг ҳарбий инфратузилмаси билан чегарамизга яқинлашаётганини сўраган. Бу масала, кўриб турганингиздек, бугунги кунда ташқи сиёсат кун тартибининг биринчи ўрнида турибди. Ва ҳозирча бу саволга ҳеч ким жавоб бермади ”, деди у.
Песковнинг таъкидлашича, Москванинг узоқ йиллик хавотирларига НАТОнинг эътибор бермаслиги “ҳозирда Россия тўғридан-тўғри ўзининг миллий ва хавфсизлик манфаатларининг “қизил чизиғига” келишига олиб келди.
Австриянинг собиқ Ташқи ишлар вазири Карин Кнайсл 2007 йилда Мюнхендаги чиқишида Россия Президенти Владимир Путин ҳақ эканини тан олган эди.
“Ўша пайтда улар Грузияда уруш бошланишидан олдин тез орада бошланадиган янги “Совуқ уруш” ҳақида гапиришган, шунинг учун нутқ аслида оралиқ босқичда эди. Баъзи нарсаларни 15 йилдан кейин яхшироқ баҳолаш мумкин ва мен Президент Путин ўз сўзлари ва огоҳлантиришларида ҳақ бўлган деган хулосага келдим”, деган сиёсатчи.
Аввалроқ, Путин СССР парчаланганда Ғарб давлатлари Россияни НАТО шарққа томон кенгатирилмаслигини айтиб, “чув тушириш”гани ҳақида гапирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь