Перуда хавфли касаллик сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Олам
−
10 Июль 2023
7386Перуда Гийена-Барре синдроми ҳолатларининг кўпайиши сабабли 90 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда “Canal N” хабар берди.
Соғлиқни сақлаш вазири Сесар Васкес Санчеснинг сўзларига кўра, касаллик ҳолатлари аниқланганда, агар беморнинг аҳволи имкон берса, беморлар ҳаво орқали пойтахт Лимага олиб кетилди.
Вазирнинг айтишича, фавқулодда ҳолатнинг эълон қилиниши 5000 ампула иммуноглобулин сотиб олиш имконини беради.
Перуда Гийена-Барре синдромининг 180 дан ортиқ ҳолатлари қайд этилган. 4 киши вафот этган, 147 киши тузалган, 31 бемор шифохонада даволанмоқда.
Гийена-Барре синдроми камдан-кам учрайдиган касаллик бўлиб, бу иммунитет тизимининг ўз периферик нервларига ҳужум қиладиган ҳолат. Синдром турли йўллар билан ўзини намоён қилиши мумкин: уйқусизлик ёки фалаж. Синдром ҳар қандай ёшдаги одамларга таъсир қилиши мумкин, лекин у катталар ва эркакларда энг кўп учрайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь