Перуда автобус жарликка қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
Олам
−
31 Июль 2023 4161 1 дақиқа
Перунинг Хуанкабамба провинциясида жорий йилнинг 30 июль куни ичида 50 нафар йўловчи ва икки ҳайдовчиси бўлган автобус ҳалокатга учраши оқибатида 15 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда маҳаллий RPP радиоси хабар берди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси Хуанкабамба провинциясининг Хуармака тумани Фернандо Белаунде Терри шоссесида содир бўлган. Сан-Мартиндан Тумбесга йўл олган автобус жардан қулаб тушган. Ҳалокат ҳайдовчининг хатоси оқибатида содир бўлгани тахмин қилинмоқда.
Ҳодиса оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ йўловчи жароҳат олиб, Ламбайеке туманидаги клиника ва шифохоналарга етказилган. Ҳозирда ҳалокат жойида жабрланганларни қидириш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, ҳодиса юзасидан текширув бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Колумбияда автобус қоядан қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь