Пентагон Марказий Осиёда база очиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда – ОАВ

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ афғон ҳудудига терроризмга қарши масофадан зарба йўллаш учун Афғонистонга қўшни давлатларнинг ҳарбий объектларидан, жумладан, Россиянинг минтақадаги ҳарбий базаларидан фойдаланиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остин АҚШ Қуролли Кучлари штаблар раҳбарларининг бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли ва АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Кеннет Маккензи сенаторларга маълум қилган.  

Пентагон вакилларига кўра, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлар расмийлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Остинга кўра, АҚШ Россиядан Марказий Осиёдаги рус ҳарбий базаларидан фойдаланиш эҳтимоли тўғрисида тушунтириш сўраган.

Таъкидланишича, Пентагон вакиллари бу имконият жиддий кўриб чиқилаётганини айтган. Маккензи қандай ҳаво транспортларидан фойдаланиш мумкинлиги ва қандай объектлардан зарба бериш мумкинлиги ҳақида аниқ маълумот берган.

Аввалроқ, АҚШ Қуролли Кучлари штаблар раҳбарларининг бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли Россия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов билан АҚШ ҳарбийларининг Марказий Осиёдаги Россия базаларидан фойдаланиш эҳтимолини муҳокама қилгани ҳақида хабар бергандик. 

Кейинчалик, Россия Афғонистондаги вазият фонида АҚШга Марказий Осиёдаги рус базаларидан терроризмга қарши курашда фойдаланишни таклиф қилгани ҳақида маълумот айтилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Пентагон Марказий Осиё

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг