Путин Афғонистон масаласида Байденга ёрдам таклиф қилган – Пентагон

Олам

image

Россия Афғонистондаги вазият фонида АҚШга Марказий Осиёдаги рус базаларидан терроризмга қарши курашда фойдаланишни таклиф қилган. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остин маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, Москва АҚШга Америка қўшинлари Афғонистондаги базаларини тарк этгач, террористик таҳдидларга жавоб бериш учун Осиёдаги Россия базаларидан фойдаланишни таклиф қилган.

Остиннинг аниқлик киритишича, яқинда АҚШ Қуролли Кучлари штаблар раҳбарларининг бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли бу таклифни россиялик ҳамкасби Валерий Герасимов билан муҳокама қилган.

“Генерал Милли яқинда россиялик ҳамкасби билан гаплашди. Менимча, у таклиф нима эканлигини тушунтиришни сўраган”, деган Пентагон раҳбари.

Остинга кўра, бу масала биринчи марта Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Жо Байден ўртасидаги учрашувда кўтарилган. Остиннинг таъкидлашича, Путин АҚШга ёрдам таклиф қилган.

“Путин ёрдам беришни таклиф қилган”, деган Пентагон раҳбари.

Остиннинг таъкидлашича, Пентагон Москвадан ҳеч нарса сўрамаган ва у қандайдир ҳаракат учун Россиядан рухсат сўраб ўтирмайди.

Аввалроқ, АҚШ Қуролли Кучлари штаблар раҳбарларининг бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли Россия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов билан АҚШ ҳарбийларининг Марказий Осиёдаги Россия базаларидан фойдаланиш эҳтимолини муҳокама қилгани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг