Конгресс Оқ уйга қарши: Россия ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий режалар очиқланиши талаб қилинмоқда

Олам

image

Аввалроқ, АҚШ Қуролли Кучлари штаблар раҳбарларининг бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли Россия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов билан АҚШ ҳарбийларининг Марказий Осиёдаги Россия базаларидан фойдаланиш эҳтимолини муҳокама қилгани ҳақида хабар бергандик.  

АҚШ ташқи сиёсатини назорат қилувчи республикачи юқори даражали қонунчилар Президент Жо Байден маъмуриятидан Марказий Осиёда Россия ҳарбий базаларидан фойдаланиш режалари ҳақида тушунтириш талаб қилмоқда. Бу ҳақда мактуб муаллифларидан бири, сенатор Жим Инхофнинг матбуот хизмати хабар берган.  

Таъкидланишича, мактубни Вакиллар палатасининг хорижий алоқалар бўйича қўмитаси аъзолари Майкл Маккол ва Майк Рожерс, АҚШ Сенатининг халқаро муносабатлар қўмитаси раиси Жим Риш ва Сенатнинг Қуролли Кучлар бўйича қўмитаси аьзоси Жим Инхоф ёзган. 

Мурожаат муаллифлари Оқ уй Россия базаларига кириши ва терроризмга қарши курашда Россия билан ҳарбий ҳамкорлик қилиш эҳтимоли борасида музокаралар олиб бораётганидан чуқур хавотир билдирган. 

Қонунчиларнинг таъкидлашича, Москва билан ҳамкорлик АҚШнинг терроризмга қарши мақсадларини илгари сурмайди ёки Россия билан Байден маъмурияти истаган барқарор муносабатларга йўл очмайди. 

Бундан ташқари, мурожаат муаллифлари АҚШ ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик Америка қонунлари билан тақиқланганини таъкидлаган. Улар, шунингдек Байден маъмуриятидан бундай режалар ҳақида зудлик билан хабар беришни талаб қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг