Пентагон эмбаргога қарамай, Россиядан нефть маҳсулотларини олгани аниқланди

Олам

image

Эмбаргога қарамай, АҚШ Мудофаа вазирлиги Россия хомашёсидан фойдаланадиган нефть маҳсулотларини сотиб олишда давом этмоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” нашри маълум қилди. 

Маълумотларга кўра, нашр тергов ўтказиб, АҚШ армиясига нефтни етказиб берувчи компания Грециядаги “Motor Oil Hellas” заводи эканини фош қилган. Завод Россия мазутини БААдан трейдер ва Туркия терминали жойлашган кўп қисмли занжир орқали олиши аниқланган.

“Россия нефти ребрендинг қилиниб, АҚШ ҳарбийларига ва нефть маҳсулотларини тақиқлаган бошқа мамлакатларга (Россиядан) хизмат кўрсатадиган Греция нефтни қайта ишлаш заводига сотилмоқда”, дейилади мақолада.

Қўшма Штатлар Россиянинг Украинадаги уруши бошланганидан кейин Россия нефть ва нефть маҳсулотларини сотиб олишдан бош тортганди. 

АҚШ эмбарго жорий қилганидан бери, Пентагон “Motor Oil Hellas” билан 1 миллиард доллардан ортиқ янги шартномалар имзолаган. Пентагон томонидан сотиб олинган нефть маҳсулотлари таркибидаги Россия хомашёсининг аниқ таркибини аниқлашнинг эса иложи йўқ.

Эмбарго шартларига кўра, Россия нефтидан фойдаланиш, агар у Россияни тарк этиб, чуқур қайта ишлашдан ўтиб, бошқа ёқилғига айланган бўлса, мумкин эди. 

“Бунда янги маҳсулот қайта ишлаш амалга оширилган мамлакатда ишлаб чиқарилган деб белгиланади”, дейди мутахассислар.

АҚШ Мудофаа вазирлиги нашрга билдиришича, санкцияларга риоя қилиш учун жавобгарлик етказиб берувчиларнинг ўзига юкланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Пентагон эмбарго Россия нефти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг