Пенсия жамғармаси пенсионерлар учун муҳим янгиликни эълон қилди
Жамият
−
01 Октябрь 2021
30254Октябрь ойи учун бериладиган пенсия ва нафақа тўловлари нақд пул шаклида 4 октябрдан етказиб берилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 131-моддасига мувофиқ 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” ҳамда 2 ва 3 октябрь - шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни ҳисобланади.
Шу сабабдан октябрь ойи учун бериладиган пенсия ва нафақа тўловлари нақд пул шаклида 4 октябрь санасидан бошлаб амалга оширилади ҳамда белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади
Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи фуқароларга маблағлар 4-5 октябрь кунлари уларнинг банк пластик карталарига юкланиши таъминланади.
LiveБарчаси