Пенсильванияда отишма: тўққиз киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
17:57 1376 1 дақиқа
Бугун, 10 октябрь куни Американинг Пенсильвания штатида содир бўлган отишмада тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда полицияга таяниб, CBS телеканалининг маҳаллий филиали KBTX хабар берди.
Отишма аҳоли хонадонида юз бергани айтилмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар бола ва бир ҳомиладор аёл бор. Воқеа бугун, 9 октябрь куни Эри шаҳрида содир бўлган. Дaстлабки ўқ овозидан сўнг полиция хонадон яқинида икки нафар жароҳатланган аёлни топган.
Гумонланувчи уй ичида яширинган ва воқеа жойига SWAT махсус бўлинмаси юборилган. Куч тузилмалари бинога кирганда бир нечта кишининг мурдасини, жумладан, жиноятчининг мурдасини ҳам топган. Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчи ҳодисадан сўнг ўз жонига қасд қилган.
Ҳужумга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) агентлари махсус амалиёт вақтида машина ичида 5 ёшли бола бўлган эркакни отиб, яралагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь