Пекинда сўнгги 42 йилдаги энг паст ҳарорат қайд этилди

Олам

image

Хитой пойтахти Пекин шимоли-ғарбидаги "Фоедин" метеостанцияси станция иш бошлаган 1978 йилдан бери декабрь ойидаги энг паст ҳароратни қайд этди. Термометр Цельсий бўйича минус 26,4 даражагача тушди. Бу ҳақда Хитой пойтахтининг метеорологик идорасига таяниб хабар берилган. 

"Фоедин" Пекиндаги барча метеорологик станциялардан юқорида, яъни, 1224,7 метр баландликда жойлашган. 

Метеостанция шаҳарга кириб келаётган совуқ оқимни энг биринчи аниқлаган. 

Қайд этилишича, ушбу маълумотлар Хитой пойтахтида қисқа муддатли об-ҳаво прогнозлари учун жуда муҳимдир. 

Маълумот ўрнида, декабрь ойи учун аввалги рекорд ҳарорат кўрсаткичи 2018 йилнинг 21 декабрида ўрнатилган. Ўшанда термометр Цельсий бўйича минус 25,4 даражага тушган.

Аввалроқ, келаётган 2021 йилда дунёда об-ҳаво олдинги йилларга қараганда совуқроқ бўлиши мумкинлиги ҳақида айтилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Пекин

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг