Диққат! 2021 йил совуқроқ келиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
21 Декабрь 2020
31423Келаётган 2021 йилда дунёда об-ҳаво олдинги йилларга қараганда совуқроқ бўлади. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Миллий метеорология хизмати мутахассислари тахминига асосланиб хабар берилган.
Қайд этилишича, ҳаво совуқ бўлиши Ла-Нинья ҳодисаси билан боғлиқ бўлади. Ла-Нинья Тинч океанидаги тропик минтақанинг сезиларли совиши билан изоҳланади ва бу ўз ўрнида иқлимнинг совишига олиб келади.
Ушбу ҳодиса денгиз сатҳидаги ҳароратни Цельсий бўйича 1-2 даражага тушириши кутилмоқда.
Олимларнинг фикрига кўра, 2021 йилда янги "қайноқ" рекордлар кузатилмайди. Аммо, шунга қарамай, 2021 йил энг илиқ йиллар олтилигига киради. У Ла-Нинья ҳодисаси кузатилган аввалги, 2000 ва 2011 йилларга қараганда илиқроқ бўлади.