Пекин Олимпиадаси: Жанубий Корея ғарблик иттифоқчилари “йўлидан юрмади”
Спорт
−
13 Декабрь 2021
4180Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин ҳукумат Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларини дипломатик бойкот қилиш имкониятини кўриб чиқмаётганини айтди. Бу ҳақда у Канберрада Австралия Бош вазири Скотт Моррисон билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
Жанубий Корея етакчисининг қайд этишича, на АҚШ, на бошқа давлатлар Сеулдан дипломатик бойкотга қўшилишни сўрамаган.
Аввалроқ бир қатор давлатлар, жумладан АҚШ, Австралия, Янги Зеландия, Буюк Британия ва Канада Пекин Олимпиадасига дипломатик бойкот эълон қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, бу давлатлар ўз қарорларини Хитойда инсон ҳуқуқлари, хусусан, Шинжон-Уйғур автоном туманида аҳолининг ҳуқуқлари поймол этилиши билан изоҳлаган.
Буга жавобан Хитой Пекинда ўтказиладиган қишки Олимпия ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилган давлатларни “хато ҳаракатлари учун жавоб бериши” ҳақида огоҳлантирган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси