Педагогларга 20 ва 50 фоиз устама тўлаб бериладиган сертификатлар рўйхати тасдиқланди
Жамият
−
31 Июль 2023
19295Ўзбекистонда 2023/2024 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган сертификатлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда “Таълим назорати” Telegram-каналида хабар берилди.
Унга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023/2024-ўқув йилида устама тўланадиган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори маъқулланган.
Мазкур қарорда ўтган ўқув йилидаги Сертификатлар рўйхатига бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кўзда тутилган.
Рўйхатга янгидан қўшилган ёки устама тўлаш баллари ўзгартирилган сертификатлар:
• GRE (Graduate Record Examinations) Quantitative Reasoning бали ўзгартирилмоқда (155 баллга тенглаштирилган ўзгариш математика, физика, биология ва кимё фанларига ҳам тегишли);
• Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган Тарих, География ҳамда Бошланғич таълим (Она тили ва адабиёт (Ўзбек тили ва адабиёти, Рус тили ва адабиёти, Қорақалпоқ тили ва адабиёти) ёки Математика фанидан);
• Teaching English as a Foreign Language (TEFL);
• Teaching English as a Second Language (TESL);
• SAT subject score (янгидан қўшилмоқда математика, физика, биология ва кимё фанларига тегишли);
• А levels (А) ҳамда Astrum Certified IT Educator (80) (Информатика ва ахборот технологиялари фанидан).
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил сентябрда Шавкат Мирзиёев фарғоналик сайловчилар билан учрашув чоғида ўқитувчилар маошини 1 000 долларга етказмагунча тўхтамаслигини айтган эди.
“Очиқ айтиш лозим, биз бу заҳматкаш, фидойи инсонлар олдида ҳали қарздормиз. Шу боисдан ҳам, қанчалик қийин бўлмасин, ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз. 2025 йилга бориб, олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказиш чоралари кўрилади.
Бу борада, аввало, боғча тизимини мактаб таълими билан уйғунлаштириш орқали болаларимизни мактабга тайёрлаш сифатини янада яхшилаймиз”, деган Президент.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь