Павел Дуров суд залидан озод қилинди – ОАВ (видео)
Олам
−
28 Август
21014Судья Telegram асосчиси Павел Дуровни дастлабки сўроқ қилиш ва эҳтимолий айбловлар учун полиция ҳибсхонасида ушлаб туришни тўхтатди. Бу ҳақда BFMTV хабар берди.
"Тергов судьяси дастлабки сўроқ қилиш ва айблов эълон қилиш учун уни полиция ҳибсхонасида ушлаб туришни тугатди", деб хабар берди француз журналистлари.
26 август куни Дуровни ҳибсда сақлаш муддати 28 августгача узайтирилганди. Франция қонунчилиги 96 соатгача ҳибсга олишга рухсат беради. Шундан сўнг суд судланувчини озод қилиш ёки унга айблов эълон қилиш, зарурат туғилганда уни ҳибсда сақлаш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.
Павел Дуров 24 август куни кечқурун Париж аэропортида қўлга олинган. "Politico" нашрига кўра, Франция ҳукумати Дуровни ҳибсга олиш учун ордерни 2024 йил 25 мартда берган. Шу билан бирга, унинг акаси, Telegram асосчиси Николай Дуровни ҳибсга олиш учун ордер берилди. Ҳибсга олиш учун ордерлар “вояга етмаганларнинг порнографик тасвирларини эгаллаш, тарқатиш ёки улардан фойдаланишни таклиф қилишда иштирок этганлик” учун чиқарилган.
26 август куни тушдан кейин Франция прокуратураси 12 та жиноят бўйича номаълум шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида пресс-релиз эълон қилди. Улар орасида ваколатли органлар сўровига кўра маълумот беришдан бош тортиш, вояга етмаганларнинг порнографик тасвирларини сақлашга шериклик, гиёҳванд моддаларни тарқатишда иштирок этиш, хакерлик дастурларини тарқатишда иштирок этиш кабилар бор.
LiveБарчаси