Пашинян Путин билан учрашишни режалаштирмоқда 

Олам

image
0:00
0:00
download

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян жорий йилнинг 7 апрель куни Москвада Россия Президенти Владимир Путин билан учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Бош вазирнинг Матбуот котиби Мане Геворгян маълум қилган.  

"7 апрель куни Москвада Россия Президенти Владимир Путин билан режалаштирилган учрашуви муносабати билан Арманистон Бош вазири Никол Пашинян 2 апрелдан ўзини изоляция қилади", деган Геворгян. 

Шу билан бирга, у Ҳукумат раҳбарининг режалаштирилган кун тартиби устида иш олиб бораётганини қўшимча қилган. 

Маълумот ўрнида, 28 март куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян бўлажак парламент сайловлари фонида истеъфога чиқишини эълон қилди. Сиёсатчи Арманистон халқи кимни танласа, ўша шахсга ҳокимиятни топширишга тайёр. Пашинян сайловда ўз номзодини қайтариб олмоқчи эмас. Республикада парламент сайловлари жорий йилнинг июнь ойида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Пашинян

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг