Пашинян истеъфога чиқадими? Бош вазир матбуот котиби жавоб берди
Олам
−
14 Декабрь 2020
4016Бугун, 14 декабрь куни кечқурун бир қатор ижтимоий тармоқларда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян истеъфога чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ, улар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда ТАССга Бош вазирнинг матбуот котиби Мане Геворгян интервью берган.
“Истефо ҳақидаги хабар шунчалик арзимаски, ҳеч қандай изоҳга ҳам лойиқ эмас”, дейди у.
Бир ойдан ортиқ вақтдан бери Арманистонда Пашиняннинг истеъфоси талаб қилинаётган намойишлар бўлиб ўтмоқда. Мухолифат 9 ноябрь куни Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян томонидан Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида имзоланган қўшма баёнотни Ереваннинг таслим бўлиши, деб ҳисобламоқда.
Арманистон Бош вазирининг мухолифлари уни Республиканинг иқтисодий ва ижтимоий муаммоларида айблаб келмоқда. Мамлакатдаги мавжуд вазият фонида Арманистон Президенти Армен Саркисян муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказишга чақирди ва улардан олдин ҳокимиятни миллий келишув ҳукуматига ўтказишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 декабрь куни Арманистон пойтахти Ереванда Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилувчи мухолифат митинги бўлиб ўтди.
LiveБарчаси