Арманистон мухолифати Пашинянга ультиматум қўйди

Олам

image

Бугун, 5 декабрь куни Ереванда митинг ва юриш ўтказган Арманистон мухолиф сиёсий кучлари Бош вазир Никол Пашиняннинг ҳукумат қароргоҳи олдида тугатишди. Мухолифат Ҳукумат раҳбаридан ультиматум шаклида жорий йилнинг 8 декабригача ваколатини топширишни талаб қилди.

“Биз сешанба куни соат 12:00 гача Пашинян кетишини талаб қиламиз. Угар у кетмаса, биз бутун мамлакат бўйлаб, норозилик акциясини бошлаймиз”, деган “Дашнакцутюн” партияси вакили Ишхан Сагателян.

Аввалроқ, Ереванда Пашинянга истеъфосини талаб қилиб намойиш бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Намойишчилар Озодлик майдонида намойишни тугатиб, Прошяна кўчасидаги Ҳукумат қароргоҳи томон юришди. Полиция намойишчиларни қўлга олмади.

Мухолиф сиёсатчилар Пашинян 9 ноябрь куни Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан Тоғли Қорабоғ бўйича имзоланган баёнотни капитуляция деб ҳисоблаяпти. Унинг рақиблари мамлакатдаги иқтисодий ва ижтимоий муаммолар учун жавобгарликни ҳам Пашиняга юклашяпти.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатларни бошлаганди. Ҳар икки томон ҳам бир-бирини ташвиқотда айблаб, тўлиқ ёки қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди.

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

Баёнотга кўра, Арманистон ва Озарбайжон эгаллаб турган позицияларида тўхтади, кейин бир қатор туманлар Баку назорати остига ўтиши белгиланди. Сулҳга кўра, томонлар ўзаро асирлар, ярадорлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишни аллақачон бошлади. 

Шунингдек, 1960 кишидан иборат Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.

Кейинчалик, Россия ҳарбийлари Тоғли Қорабоғда тинчликпарвар кучлар назоратидаги ҳудудларда миналардан тозалаш ишларини давом эттираётгани хабар қилинди.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россия қўшинлари Қорабоғда беш йилдан кўпроқ қолишидан умидворлигини билдирди. Пашинян ТАСС нашрига берган интервьюсида ушбу беш йиллик давр нимага асосланиб белгилангани ва шу вақт ичида нималар қилиш кераклиги ҳақида гапирди

Пашинянга кўра, Россия тинчликпарвар кучлари минтақада хавфсизлик ва барқарорлик кафолатларини яратиши зарур. Унинг қўшимча қилишича, РТКнинг Тоғли Қорабоғда бўлиш муддати беш йил билан чекланиб қолмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Арманистон

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг