Пашинян Баку уруш бошлашидан қўрқувда
Олам
−
12 Январь 2023
5458Арманистон Бош вазири Никол Пашинян тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси расмийларини Озарбайжонга янги ҳарбий эскалацияни бошлаш учун асос берадиган баёнотлар бермасликка чақирди. Бу ҳақда у бугун, 12 январь куни Ҳукумат йиғилишида сўз очган.
“Вазиятни янада боши берк кўчага солиб қўядиган сиёсий баёнотлардан қочиш керак, чунки якуний нуқтага эришиш ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмаган баёнотлар ҳеч қандай фойда келтирмайди. Тоғли Қорабоғ ва Озарбайжон ўртасида сиёсий мулоқот бошланиши керак, Тоғли Қорабоғдаги ҳамкасбларимиз ҳеч кимни конструктив суҳбатни издан чиқаришда ёки бундай суҳбатни имконсиз қилишда айблашига йўл қўймасликлари керак. Лочин йўлагининг ёпилиши провокация бўлиб, унинг якуний мақсади янги ҳарбий кучайиш, ҳарбий эскалация сценарийсини ишлаб чиқаётганлар учун маъқул бўлган қадамлар ташланмаслиги керак”, дейди Пашинян.
Арманистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг сўзларига кўра, бу провокация ва кескинлашувдан кўзланган мақсадлардан бири Баку ва Степанакерт ўртасида сиёсий ва расмий мулоқотга бўлган аниқ заруратни яшириш ва уни кун тартибидан олиб ташлашдир.
“Ушбу провокацияни тарғиб қилиш учун ҳеч қандай чоралар кўрилмаслиги керак”, дея қўшимча қилди у.
2022 йил 12 декабрда ўзини экологлар деб таништирган бир гуруҳ озарбайжонликлар Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлашган Лочин йўлагини (Арманистон ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғни боғловчи ягона йўл у орқали ўтади) тўсиб қўйган. Баку норозилик акциясидан мақсад ҳеч қандай йўлни тўсиб қўйиш эмаслигини, фуқаролик воситалари ҳар икки йўналишда ҳам эркин ҳаракатлана олишини билдирди.
Ереван буни Баку томонидан тан олинмаган республикада гуманитар фалокат яратишга қаратилган провокация сифатида баҳолади. Республика Бош вазири Никол Пашинян ҳукумат йиғилишида маълум қилганидек, Тоғли Қорабоғда қамал туфайли озиқ-овқат тақчиллиги бошланган. 14 декабрь куни Арманистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига Озарбайжонни Лочин йўлагини тўсиб қўйишга мажбурлаш талаби билан мурожаат қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь