Парранда гўштини экспорт қилишдаги барча чекловлар бекор қилинади

Жамият

image

Ўзбекистондан парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади. Бу ҳақда кеча, 27 июнь куни “Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, кооперация тизимига асосланган “Агропарранда кластери” лойиҳаси амалга оширилади.

2030 йил 1 январгача паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, 2024 йил 1 июлдан парранда гўштини (ТИФ ТН коди 0207) экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади.

Бундан ташқари, 2024 йил 1 октябрдан янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда белгиланган божхона божи бўйича берилган имтиёз бекор қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон экспорт парранда гўшти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг