Парламент Жээнбековнинг охирги фармонини бекор қилди

Олам

image

Қирғизистон Республикаси Жўқорғу Кенеш Бишкекда жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини бекор қилиш бўйича қарорни қабул қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. 

Депутатлар бир овоздан собиқ Президент Сооронбай Жээнбеков томонидан қабул қилинган Бишкекда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни бекор қилишга овоз беришган.

Фавқулодда ҳолат жорий йилнинг 9 октябрь соат 20:00 дан 21 октябрь соат 08:00 гача амал қилиши керак эди. У собиқ давлат раҳбари фармони билан Қирғизистон пойтахтидаги вазиятни барқарорлаштириш учун жорий қилинган эди.  

Президент қарори билан пойтахтга ҳарбий колонна киритилди, комендантлик соати эълон қилинди

Бу орада мамлакат парламенти спикери ва Ҳукумат раиси ўзгарди, Президент истеъфо берди. Айни вақтда Президент ваколатлари Бош вазир қўлига ўтган
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистондаги вазият

Баҳолаганлар

645

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг