Паркентда 20 минг доллар пора олаётган маҳалла раиси ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг раиси ва яна бошқа бир шахс давлат захирасидаги ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганда ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, раис ва 1970 йилда туғилган шахс давлат захирасидаги 10 сотих ер майдонини харидорга 20 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали муҳандисига 2-3 минг доллар бериш орқали ернинг тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда маҳалла раиси, кадастр муҳандиси ҳамда 1970 йилда туғилган фуқаро 17 минг АҚШ доллари ва 37 млн сўм олган вақтида ушланган.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида пора эвазига фермернинг қарзини ёпиб бермоқчи бўлган солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ва лавозимдалигидан фойдаланиб танишини ишга жойлашни ваъда қилган собиқ ҳоким ўринбосари қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Паркент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг