Паркент тумани ҳокими лавозимидан “учди”

Жамият

image

Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, айни пайтда Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган. 

Шунингдек, айни пайтгача туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шохруҳ Шоаҳмедов фаолиятида йўл қўйган бир қатор камчиликлари учун вазифасидан озод қилинган.

Кун тартибидаги масала юзасидан Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев танқидий-таҳлилий нутқ сўзлаган. 

Эслатиб ўтамиз, у 2021 йилнинг 17 март куни бу лавозимга тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Паркент Шохруҳ Шоаҳмедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг