Парижда қонун лойиҳасига қарши намойиш тартибсизликка айланиб кетди (фоторепортаж)
Олам
−
28 Ноябрь 2020
5323Франция пойтахти Парижда “Глобал хавфсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига қарши намойишлар вақтида тартибсизликлар юз берди. Намойишчилар юриши соат 14:00 да Республика майдонидан бошланган.
Орадан 1,5 соат ўтгач, тинч намойишчиларга кўп сонли қора кийимдаги одамлар қўшилган. Улар дастлаб полицияни ҳақорат қилган, кейин кучишлатар тузилма ходимларига шиша идиш ва мушак улоқтира бошлаган.
Натижада полиция бироз ортга чекинган ва кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланган. Безорилар катта ахлат идишини ёқиб юборган.
Маълумот учун, жорий йилнинг ноябрь куни Франция Миллий мажлиси биринчи ўқишда “Глобал хавфсизлик тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Ҳужжатнинг 24-моддасига кўра, “полиция ходими ёки жандармнинг юз қиёфаси ёки идентификациянинг бошқа элементини унинг жисмоний ёки руҳий дахлсизлигига зарар етказиш мақсадида тарқатганлик учун бир йил озодликдан маҳрум қилиш ва 45 минг евро миқдорида жарима солинади”.
Журналистлар касаба уюшмаси бу моддага қарши чиқяпти. Улар қонун кучга кирганидан кейин ОАВ ходимлари ва фуқаролар кучишлатар тузилма ходимларининг митинг ва норозилик акцияларидаги ҳаракатини эркин суратга ололмасликдан хавфсирамоқда.
Франция Ҳукумати қонун журналистларга полиция ҳаракатларини суратга олишларига тўсқинлик қилмаслигини такрорлаб келяпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь