Париж-2024: Ўзбекистонлик икки спортчи бронза медали учун курашади
Спорт
−
07 Август 2024 7232 1 дақиқа
Бугун, 7 август куни Париж шаҳрида давом этаётган Олимпиада ўйинларининг юнон-рум кураши баҳсларида ўзбекистонлик икки нафар курашчи ўтиш босқичида қатнашиб, бронза медаль учун гиламга чиқадиган бўлди.
-77 кг вазнда Арам Варданян жазоирлик Абделкрим Оукалини мағлубиятга учратган бўлса, -97 кг вазнда Рустам Ассакалов Корея Республикаси вакили Сеонг Жун Ким билан беллашиб, бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритди.
Кечки дастурда ҳар икки спортчи ўз вазнида Олимпиада ўйинларининг 3-ўрини учун баҳс олиб боради. Ассакалов кубалик Габриэль Кинделанга қарши гиламга чиқса, Варданян арманистонлик Малхас Амоян билан беллашади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь