Паратлет Кубаро Ҳакимова кумуш медалга сазовор бўлди
Спорт
−
30 Август
2755Франциянинг Париж шаҳрида давом этаётган 2024 йилги ёзги Паралимпиада ўйинларининг аёллар ўртасидаги енгил атлетика баҳсларида ўзбекистонлик спортчи Кубаро Ҳакимова кумуш медалга сазовор бўлди.
Ҳакимова F41 классида кечган ядро улоқтириш баҳсларида 10.36 метр натижа қайд этди. Шу тариқа у Ўзбекистонга яна битта кумуш медални келтирди. Мазкур йўналишда иштирок этган бошқа бир ўзбекистонлик Мадина Мухторова эса 8.10 метр билан саккизинчи бўлди.
Шу билан Ўзбекистон делегацияси жамғарган медаллар сони 3 тага етди: 2 та кумуш ва 1 та бронза.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Т11 классида узунликка сакраш баҳсида иштирок этаётган ўзбекистонлик Асила Мирзаёрова дастлабки уринишидаёқ 5,22 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатганди. Бундан аввалги рекорд 1996 йилги Атланта Паралимпия ўйинларида ўрнатилган бўлиб, испаниялик Ортиз 5 метру 7 сантиметр натижа қайд этганди.