Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон 3 та олтин медални қўлга киритди
Спорт
−
23 Октябрь 2023
6169Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин медални қўлга киритди.
Пара каноэ бўйича аёллар ўртасида VL3 классида финал беллашувларида иштирок этган Шахзода Мамадалиева 58.775 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб борди. У делегация ҳисобига илк олтин медални ёздириб қўйди.
Шунингдек, пара каноэ бўйича аёллар ўртасида VL2 классида финал баҳсларида иштирок этган Ирода Рустамова 1:02.775 дақиқа натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб борди.
Пара каноэ бўйича эркаклар ўртасида VL2 классида финал баҳсларида эса Азизбек Абдулҳабибов 42.487 сония натижа билан маррани биринчи кесиб ўтиб, делегация ҳисобига учинчи олтин медални олиб келди.
Шунингдек, пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида F32 классида клаб улоқтириш бўйича иштирок этган Сарвар Азимов 39.13 метр натижа билан бронза медалини қўлга киритди.
LiveБарчаси