Пандемиянинг иккинчи йили ёмонроқ бўлиши мумкин — ЖССТ 

Олам

image
0:00
0:00
download

COVID-19 пандемиясининг иккинчи йилида биринчисига қараганда кўпроқ ўлим ҳолати кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус маълум қилган.  

“COVID-19 аллақачон 3,3 миллиондан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди. Биз ҳозир шундай йўлдамиз-ки, пандемиянинг иккинчи йили биринчисидан кўра кўпроқ ҳалокатли бўлиши мумкин”, деган у. 

Эслатиб ўтамиз, Тедрос Адҳаном Гебрейесус дунё бўйлаб коронавирус билан касалланиш ва ўлим “плато” (текислик) босқичига етганини маълум қилганди.   

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 162 млн 554 минг 793 кишига етган. 3 млн 371 минг 975 киши касалликдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

258

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг