Пандемиядан кейин қайси давлатларга саёҳат қилиш мумкинлиги айтилди

Олам

image
Австралия ва Янги Зеландияда пляжлар очилди north_east

Австралия ва Янги Зеландияда пляжлар очилди

Коронавирус пандемиясидан кейин саёҳатчилар учун биринчи бўлиб очиладиган давлатлар пляж туризмига боғлиқ бўлган Греция, Италия ва Туркия бўлади. Ушбу давлатлар иқтисодини тиклаш мақсадида касалликни енгиши билан ўз дам олиш соҳилларини туристлар учун очиш ниятида. Бу ҳақда россиялик сиёсатшунос Дмитрий Абзалов айтиб ўтди.

Мутахассиснинг тушунтиришича, бу давлатлар сайёҳларни иложи борича тезроқ қайтаришга ҳаракат қилишади. Аммо натижаси дам олувчилар яшайдиган давлатларнинг қарорларига боғлиқ бўлади.

"Оммавий сайёҳлик йўналишларининг очилиши ёздан олдин бўлмайди ва жараён аста-секин кечади. Албатта, биринчи навбатда пандемияга қарши курашнинг муваффақияти унга таъсир қилади", дейди мутахассис.

Абзаловнинг таъкидлашича, Европадаги ёзги сайёҳлик мавсумидан фойда йўқ. Чунки сайёҳларнинг асосий оқими баҳорга тўғри келади.

Мутахассиснинг фикрича, Хитойнинг яқинлиги туфайли Осиёдаги деярли барча пляжлар зарар кўрди. Абзалов, шунингдек, ушбу қитъаларда ривожланмаган тиббиёт ҳисобига Жанубий Америка ва Африкада туризмнинг тезроқ тикланишини башорат қилган. АҚШда сайёҳлар оқими куздан олдин кутилмайди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда бир қанча давлатларда пандемия чекинаётгани маълум қилинди. Яна бир қанча мамлакатларда карантин чоралари юмшатилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туризм Пандемия

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг