Пандемия вақтида қайси ҳудуднинг тадбиркорлари энг кўп зарар кўрган? Сўз Адҳам Икромовга
Жамият
−
25 Апрель 2020
7556Ўзбекистонда пандемия вақтида тадбиркорлар энг юқори ижтимоий масъулиятни кўрсатди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов Mfaktor’га берган интервьюсида айтиб ўтди. Икромов пандемия ортидан энг кўп зарар кўрган тадбиркорлар қайси ҳудудлардан эканига ҳам тўхталди.
“Дунёда коронавирус ва ижтимоий масъулият деган тушунчаларни солиштириб кўриб айтаманки, Ўзбекистонда тадбиркорлар ўта юқори масъулият кўрсатиб бўлди. Нега? Бизда 15 март кунидан карантин бўйича чоралар бошланган бўлса, тадбиркорларга 15 январдан бошланди. Коронавирус пандемияси сабабли Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мурожаати сабабли Хитойга тадбиркорлар учун виза беришни ёпдик. 15 мартдан бошлаб карантин сабаб ёпилганидан сўнг, тадбиркорларимиз жуда юқори ижтимоий масъулият кўрсатишди”, дейди палата раиси.
Адҳам Икромов, шунингдек, пандемия асосан қайси ҳудуд тадбиркорларига кўпроқ зарар келтиргани ҳақида гапирди.
“Тошкент шаҳрида 82 мингга яқин тадбиркор фаолият юритмоқда. Энг катта зарба тадбиркорлар ичида Тошкент шаҳридаги тадбиркорларга бўлди”, деди у.
Таъкидланишича, катта шаҳарлар Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона ва кичик шаҳарлар бўлса ҳам аҳолиси зич бўлган Қўқон, Марғилон, Олмалиқ, Ангрен каби ҳудудлардаги тадбиркорларга ҳам кўпроқ зарба бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь