“Пахтакор” бразилиялик футболчи трансферини эълон қилди

Спорт

image

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бразилиялик 28 ёшли ҳужумчи Фламарион Жовиньо Фильони ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Жовиньо Фламарион “Пахтакор” билан шартномага имзо чеккан тўртинчи легионер бўлди.

“МДҲ футболи менга таниш. Фаолиятимнинг катта қисмини Грузияда ўтказганман. Худди ўша сермаҳсулликни “Пахтакор” сафида ҳам такрорлаш учун меҳнат қиламан ва мамлакат чемпионатида муваффақият қозониш учун ҳаракат қиламан”, дейди футболчи.

Маълумот учун, Фламарион “Динамо Батуми” сафида 2022 ва 2023 йилги мавсумларда мамлакат тўпурари бўлган. 2019 йилда эса тўпурарлар пойгасида 2-ўринни олган. Фламарион Грузия чемпионатида 139 та ўйинда майдонга тушган ва 59 та гол урган, 23 маротаба ассист қайд этган. Россия Премьер-лигасида эса 20 та ўйинда 4 та гол урган. У сўнги мавсумида Францияда тўп тепди. Футболчи фаолиятининг асосий йилларини чап қанот вингери ва марказий ҳужумчи сифатида ўтказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Бразилия Фламарион

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг