Пахта ва ғалладан бўшаган 100 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилaди
Жамият
−
15 Декабрь 2022
90352023 йили пахта ва ғалладан бўшаган 100 минг гектар ерни аҳолига бўлиб берилади. Бу ҳақда айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтаётган видеоселектор йиғилишида айтилди.
Энди ерни қўлидан иш келадиган, деҳқончиликни биладиган одамларга бериш, камида 600 минг аҳолини доимий ва 900 минг аҳолини мавсумий даромад олишини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
8 триллион сўмлик 600 дан зиёд сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш орқали қишлоқ аҳолиси учун саноатда иш ўринлари яратиш керак. Шу билан бирга, келаси йили қишлоқ хўжалигига халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинадиган 400 миллион долларни кўпроқ доимий иш ўринлари яратадиган лойиҳаларга йўналтириш зарур.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь