Пакетни парашют сифатида ишлатган саккиз яшар бола 5-қаватдан сакради
Олам
−
28 Апрель 2023
19047Қозоғистоннинг Жетису вилоятида саккиз ёшли бола полиэтилен пакетидан парашют сифатида фойдаланиб, бешинчи қават деразасидан сакради. Бу ҳақда “Эгемен” нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, воқеа 25 апрель куни соат 12:20 да содир бўлган. Уйда катталар назоратисиз қолган 2015 йилда туғилган бола парашют сифатида полиэтилен пакетни елкасига улаб, бешинчи қават деразасидан сакраган.
“Ҳозирда боланинг аҳволи барқарор. У Толдиқўрғон вилоят касалхонасида. Кейинроқ маълум бўлишича, дарахт шохлари боланинг ерга оҳиста йиқилиб тушишига сабаб бўлган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси болаларни қаровсиз қолдирмаслик ҳамда дераза ойналарига махсус ҳимоя воситаларини ўрнатишга чақирган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси