Озодлиги чекланган фуқаро ИИБ ходимини пичоқлаб ўлдирди
3-саҳифа
−
27 Август
12100Фарғона вилоятининг Данғара туманида фуқаро ўз хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимини пичоқ билан ўлдирди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа кеча, 26 август куни соат 20:45 да содир бўлган. Данғара тумани ИИБ профилактика катта инспектори Н.М. ўз ваколати доирасида муқаддам Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан судланиб, соат 18:00 дан соат 06:00 га қадар яшаш жойини тарк этмаслик тақиқи билан озодликни чеклаш жазосини ўтаётган туманнинг Шодлик маҳалласида яшовчи фуқаро X.Э.ни яшаш хонадонига бориб, текширган.
Бироқ, фуқаро Х.Э. хонадонида йўқлигини, жазони ўташ тартибини бузганини аниқлаган.
Шу вақтда фуқаро Х.Э. маст ҳолда яшаш хонадонига ташқаридан келиб, бақир-чақир қилиб, жанжал кўтарган ва хонадонда бўлган ошхона пичоғини олиб чиқиб, кутилмаганда Н.М.нинг кўкрак қафасига санчиб, унга оғир тан жароҳати етказган ҳамда воқеа жойидан қочиб яширинган.
Профилактика инспектори Н.М. эса кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Х.Э. қўлга олинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси