Самарқандда ИИБ ходими 10 минг доллар пора билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
10:01
7487Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси катта тезкор ходими 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг Жиноят қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор ходимининг ноқонуний хатти-ҳаракатига чек қўйилган. Яъни тезкор ходим ўзининг мансабдор танишлари орқали Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 3-қисми билан қўзғатилган жиноят ишида айбланувчилар сифатида ўтаётган 31 ёшли шахсга тегишли қисмини Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига (Реабилитация учун асослар) асосан тугатиш ҳамда 22 ёшли фуқарога нисбатан эса “уй қамоғи” эҳтиёт чорасини қўллаган ҳолда уни озодликда қолдириш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг тезкор бўлинмаси бошлиғи 7 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида қўлга олинганди.
LiveБарчаси