Сирдарёда ФВБ ходими пора билан ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг тезкор бўлинмаси бошлиғи 7 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у Гулистон шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқарони ўзининг мансабдор танишлари орқали ишга киритиб қўйиш эвазига 7000 доллар олган вақтида ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчиси фуқарога 120 миллион сўм имтиёзли кредит ажратишда кўмаклашиш эвазига 5 миллион 200 минг сўм пора олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Сирдарё ФВБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг