Озода Нурсаидова бирданига 3 операцияни бошдан кечирди (видео)
Маданият-санъат
−
07 Ноябрь 2023
62844Озода Нурсаидова 5 ноябрь куни 3 та жарроҳлик амалиётини бошидан кечирди. Хонанда бу ҳақда ўзининг Instagram саҳифасида хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, унда бирданига ўт-пуфак, ошқозон яраси ва чурра касалликлари қўзғаган ва зудлик билан шифохонага ётқизилган.
“Аввал ҳам (касал) бўлганман. 8 йил олдин. Ўша яна қайталади. Яхши тикилмаган экан. Касаллик бирдан қўзғаб қолди. Бир кунда ҳеч қандай ҳозирликсиз тезда операция қилишди”, дейди қўшиқчи.
Билдирилишича, ҳозирда хонанданинг аҳволи анча яхши ва уйига жавоб берилган.
Маълумот учун, Озода Нурсаидова ўзбек эстрада санъатининг таниқли вакиласи ҳисобланади. У 1974 йилда Тошкент вилоятининг Тўйтепа (ҳозирги Нурафшон) шаҳрида дунёга келган. 1999 йилда Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясини тугатган. “Ёр-ёр”, “Сен бўлмасанг бошқаси” каби қўшиқлари билан танилган. 2021 йилда эса “Шуҳрат” медалига сазовор бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Уммон" гуруҳининг собиқ солисти Зоҳид Рисқиев нафас олишга ёрдам берувчи трубани олиб ташлаш операциясини бошдан кечирганди.
LiveБарчаси