Зоҳид Рисқиев яна бир операцияни бошдан кечирди
Маданият-санъат
−
26 Август 2023
14193"Уммон" гуруҳининг собиқ солисти Зоҳид Рисқиев навбатдаги операцияни бошдан кечирди. Бу ҳақда унинг рафиқаси Камола Ортиқова ўзининг Instagram саҳифасида хабар берди.
Унга кўра, хонанда 23 август куни тиббий кўрикдан ўтган ва 25 август куни унинг аҳволи анча яхшилангани сабаб нафас олишга ёрдам берувчи трубани олиб ташлаш амалиёти ўтказилган.
Аёлнинг сўзларига кўра, Зоҳид бу труба билан 8 ой юрган. Операциядан сўнг хонанданинг аҳволи анча яхши эканлиги айтилмоқда. Аммо ҳозирча унга 5 кун гапириш мумкин эмас.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 август куни собиқ “Уммон” гуруҳи хонандаси Зоҳид Рисқиевнинг содир этган йўл-транспорт ҳодисаси, унинг оқибатида бир киши вафот этиши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди ва унга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Ҳукмга кўра, хонандага 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Зоҳид Рисқиевга нисбатан Жиноят кодексининг 72-моддасини (шартли ҳукм қилиш) қўллаб ва тайинланган жазони шартли деб ҳисоблаб, 2 йил синов муддати белгиланди.