Ўзбекистон элчиси Қиролича Елизавета II қабулида бўлди
Жамият
−
05 Декабрь 2019
6821Ўзбекистон РеспубликасинингБуюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Рустамов кеча, 4 декабрь Қиролича Елизавета II қабулида бўлиб, унга ишонч ёрлиқларини топширди.
Лондондаги Букингем саройида ўтган расмий маросимдан кейин суҳбат чоғида, қирол Генрих IV нинг Амир Темур билан XV аср бошларида дипломатик ёзишмалари даври бўлган икки мамлакат халқлари, шунингдек, икки томонлама муносабатлардаги сўнгги ижобий динамика қайд этилди.
Президент Шавкат Мирзиёйев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ва кенг қамровли ислоҳотлар мавзуси алоҳида муҳокама қилинган. Ўзбекистоннинг мамлакатни модернизация қилиш жараёнларида Буюк Британиянинг илғор тажрибасидан фойдаланиш истаги, айниқса, таълим, парламентаризм, қонун устуворлиги ва банк-молия соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Буюк Британия қироличаси Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий мероси, биринчи навбатда Самарқанднинг қадимий архитектураси ҳақида хабардорлигини қайд этган.
Буюк Британия раҳбари ҳукуматнинг таълим соҳасини устувор ривожлантириш, жумладан, бошланғич мактабларда инглиз тилини ўрганишни жорий этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган ва ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлигини қўллаб-қувватлаган.
LiveБарчаси