Озарбайжон газини Сурияга бериш бошланди
Олам
−
02 Август 3339 1 дақиқа
Кеча, 1 август куни Туркиянинг Килис шаҳрида Озарбайжон газини Туркия орқали Сурияга ташишнинг бошланишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Oxu.Az” хабар берди.
Тадбирда Озарбайжон, Туркия, Сурия ва Қатар ҳукумати вакиллари ҳамда ушбу давлатларнинг расмий вакиллари иштирок этди.
Биринчи босқичда Сурияга йилига 1,2 миллиард куб метр газ экспорт қилиш режалаштирилган. Бу кўрсаткич кунига 6 миллион куб метрга кўтарилиб, йилига 2 миллиард куб метрга етказилади. Мовий ёқилғи Туркия билан чегарадош Килис шаҳри орқали Алеппо ва Ҳомсдаги электр станцияларига етказилади ва у ерда электр энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳа туфайли Сурия 1200-1300 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқаришга эришишни кутмоқда.
Нашрга кўра, Туркия орқали юборилган Озарбайжон гази аллақачон Сурия ҳудудига етиб борган.
Эслаатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон табиий гази жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Туркия жанубидаги Килис вилояти орқали Сурияга етказилиши хабар қилинганди.
Live
Барчаси