Озарбайжонда коронавирусдан илк ўлим қайд этилди
Жамият
−
13 Март 2020
8554Озарбайжонда коронавирусдан биринчи ўлим қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати томонидан тузилган махсус штаб маълум қилди.
“1969 йилда туғилган Озарбайжон фуқароси бўлган аёл Эронда даволаниш курсидан ўтиб қайтди. Унда сурункали муаммолар аниқланигани учун шифохонага ётқизилганди. Текширув натижасида коронавирус ҳам юқтиргани аниқланди”, дейилади штаб хабарида.
Уни даволашга бўлган уриниш бесамар бўлган. Негаки, сурункали касалликлар сабаб унинг қатор ички аъзолари ишламай қолган. У билан алоқада бўлган қариндошлари ва бошқалар карантинга олинган.
Озарбайжонда коронавирус аниқланган 3 киши даволаниб, уйига жавоб берилган. Айни вақтда11 киши Озарбайжонда коронавирусдан даволаняпти. Уларнинг 9 нафари Озарбайжон, бири Россия ва яна бири Германия фуқароси.
Аввалроқ, Канада Бош вазирининг рафиқасида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Бош вази Трюдонинг ўзи ҳам карантинга олинган.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли уни эпидемия эмас, пандемия деб эълон қилди. Бу вирус бир эмас, бир нечта давлатларни тўлақонли қамраб олганда эълон қилинадиган ҳолат ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди. Вирус бугунгача 127 давлатга кириб борди.
Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.
LiveБарчаси