Озарбайжонда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик ортга қайтарилди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси кўмагида Озарбайжонда оғир аҳволда қолган фуқаро мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси оғир дардга чалингани (инсульт) муносабати билан элчихонага тиббий ёрдам олиш ва Ўзбекистонга қайтиш учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. У билан ўтказилган мулоқотда маълум бўлишича, у 10 йил давомида ўғли билан Озарбайжонда ноқонуний яшаб келган.

Беморга тезкорлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага ётқизиш чоралари кўрилган.

“Бироқ тиббий суғурта ва зарур ҳужжатлар йўқлиги сабабли турли муаммолар келиб чиқди. Якунда бемор ва унинг ўғли билан келишган ҳолда ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, Озарбайжондаги фаол ўзбекистонликлар кўмагида фуқаро ва унинг ўғлига Баку-Тошкент йўналишидаги самолётга чипта сотиб олинган. Улар 29 март куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида инсульт касаллигини бошидан ўтказган Ўзбекистон фуқароси Бош консулхона томонидан Тошкентга олиб келинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Озарбайжон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг