Умрага борган ўзбекистонлик оғир касалликка чалинди

Олам

image
2025 йилда Умра зиёратчилари учун нархлар ва талаблар қандай? north_east

2025 йилда Умра зиёратчилари учун нархлар ва талаблар қандай?

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида инсульт касаллигини бошидан ўтказган Ўзбекистон фуқароси Бош консулхона томонидан Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Умра амалларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига борган Б.М. исмли фуқаро инсультга чалингани сабабли King Abdulaziz Hospital шифохонасига даволаш мақсадида ётқизилган. Шундан сўнг, қилинган мурожаат асосида беморнинг Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ барча ҳужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилган.

Қайд этилишича, бемор жорий йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистонга қайтиб келган ва у даволанишни айни пайтда Тошкент шаҳрида давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонига Умра зиёратига борадиганлардан эндиликда менингитга қарши эмланиш талаб этилмаслиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Умра Бош консулхона инсульт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг