Ойда иккита янги минерал аниқланди

Бу қизиқ

image

Хитойлик олимлар Ойдан олинган намуналар таркибида илгари номаълум бўлган иккита янги минерал борлигини аниқлади. Бу ҳақда Сичуань провинциясининг Чэнду шаҳрида ўтказилган 11-Хитой Космик куни очилиш маросимида эълон қилинган.

Chang’e-5 космик аппарати томонидан олиб келинган тош ва тупроқ намуналарида фосфат туркумига мансуб минераллар аниқланган бўлиб, уларга магниочангизит-(Y) ва чангизит-(Се) деб ном берилган.чангизит-(Се)

Нодир ер фосфатлари тоифасига кирувчи ушбу минераллар Халқаро минералогия ассоциациясининг Янги минераллар, номлар ва таснифлаш бўйича комиссияси томонидан тасдиқланиб, расмий равишда таснифланган.

Ушбу икки минерал Хитой томонидан Ой намуналарида аниқланган иккинчи ва учинчи янги минераллар ҳисобланади. Хитойлик олимлар аввалроқ, 2022 йил сентябрь ойида Ой намуналарида чангизит-(Y) деб номланган фосфат минералини ҳам аниқлаганини билдирган эди.

Янги кашфиётлар билан бирга, ҳозиргача Ойда аниқланган минераллар сони 8 тага етди. Хитойдан аввал АҚШ ва Россия Ой юзасидан тош ва тупроқ намуналарини олиб, минерал кашфиётлар бўйича етакчилик қилган.магниочангизит-(Y)

Маълумот ўрнида, Хитой Ой юзасидан тош ва тупроқ намуналарини йиғиш мақсадида Chang’e-5 космик аппаратини 2020 йил ноябрь ойида Ойга юборган эди. Ушбу аппарат 1,73 килограмм тош ва тупроқ намуналарини йиғиб, 2020 йил декабрь ойида Ерга қайтган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 апрель куни Artemis II миссияси Orion космик кемасида экипаждаги тўрт нафар астронавт билан Ер юзидан тахминан 406-407 минг километр узоқ масофага парвозни амалга оширганди. Шу тариқа Аppolo 13 миссияси томонидан ўрнатилган 1970 йилдаги рекорд янгиланган. Янги миссия аввалгисидан тахминан 4-6 минг километр узоқроқ масофани босиб ўтган.

Миссиянинг аввалгисидан асосий фарқи шундаки, космик кема Ойга қўнмасдан, унинг Ерга кўринмайдиган қисмини суратга олиши ва айланиб ўтиши керак эди. NASA’га кўра, парвоз кутилганидан ҳам муваффақиятлироқ тарзда амалга оширилган. 

Хусусан, Artemis II миссияси астронавтлари Ойнинг орқа томонидан Ерга қаралганда сайёранинг ботиши қандай кўриниши акс этган фотосуратларни ҳам эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ой янги минерал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг