ОТМларда ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча квота киритилади

Жамият

image

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентлар қабулининг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда 2 фоизли квоталар киритилади. Бу ҳақда бугун, 18 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан ўтказилган “Ko'ngil ko'zi” лойиҳаси тақдимотига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Қайд этилишича, имконияти чекланган шахсларга қўшимча квота ажратишдан мақсад уларнинг олий маълумотга эга бўлишини таъминлаб, жамиятга мослашиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

“Ko'ngil ko'zi” лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад кўриш имконияти чекланган шахсларга ижтимоий соғломлашишга кўмак бериш, кўзи ожиз ва заиф кўрувчиларни, биринчи навбатда, болалар ва ёшларни керакли ўқув, бадиий, илмий ва бошқа адабиётлар билан таъминлаш учун қулай шароит яратишдан иборат.

Шунингдек, истиқболда кўриш борасида турли имкониятларга эга инсонлар ҳаётидан қизиқарли лавҳаларни ўз ичига олган “Ўзгача инсонлар” тўпламини чиқариш ҳамда кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар учун музейларга экскурсияларни ташкил этиш методикасини ҳаётга тадбиқ этиш, кўриш қобилиятида муаммолари бор инсонлар учун сенсорли (тактиль) жўғрофия хариталарини чиқариш кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Ko'ngil ko'zi квота

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг